Самарқандда бешта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган. Машиналар турли даражада шикастланган.
Самарқанд шаҳрида бир нечта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йил 28 сентябр куни соат 11:15 лар атрофида Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасида рўй берган.
Бешта транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган ва вафот этмаган. Бешта машина турли даражада шикастланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун,Самарқанд шаҳри Даҳбед кўчаси ҳар доим тиқилинч бўлади. Бу ерда Самарқанд вилоятининг бир неча туманларига қатнайдиган таксичилар жойлашиб олган. Шаҳар ва вилоят даражасидаги масъуллар бу ердаги тиқилинчга бир неча йилдан буён панжа орасидан қараб келишади.
Мавзуга оид
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
13:20 / 17.12.2024
Россиядаги ЙТҲда 5 нафар ўзбекистонлик вафот этди
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
07:20 / 12.12.2024