Жаҳон | 14:59 / 01.09.2019
27646
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Идлибда Россия ва Туркияни огоҳлантирмасдан авиазарбалар берди

Фото: AFP 2019 / Abdulazez Ketaz

Вашингтон барча келишувларни бузиб ҳамда Москва ва Анқарани огоҳлантирмасдан Идлиб вилоятидаги Маарет-Мисрин ва Кафер-Хая аҳоли масканларига авиазарбалар берди, деб маълум қилди низолашувчи томонларни яраштириш маркази.

Хабарда айтилишича, 31 август куни эрталаб соат олтидан бошлаб Россия ва Туркия ташаббуси билан Сурия армияси бир томонлама тартибда ўт очишни тўхтатишини эълон қилган ҳамда бу ҳақда барча низолашувчи томонлар хабардор қилинган.  

Россия ва Сурия ҳарбий ҳаво кучлари Идлиб устидаги парвозларни тўхтатганди. Аммо марказнинг билдиришича, якшанба куни соат 15да АҚШ аҳоли масканларига зарба берган. Кўплаб кишилар қурбон бўлгани айтилмоқда.

Америка томони зарбалар натижасида АҚШ фуқароларига хавф туғдираётган "Ал-Қоида" гуруҳининг бошқарув пункти йўқ қилинганини маълум қилган.

Мавзуга оид