Жаҳон | 19:32 / 02.09.2019
9833
1 дақиқада ўқилади

Эроннинг Семнан космодромида портлаш содир бўлди

Фото: Reuters

Эрон ҳукумати вакили Али Рабий мамлакатдаги космодромда портлаш содир бўлгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади. 

Унинг маълумот беришича, портлаш техник сабабларга кўра содир бўлган, қурбонлар йўқ.

"Ҳукумат старт мажмуасидаги портлашни муҳокама қилди. Бахтимизга, ушбу ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмади", - деб хабар қилди у давлат телевидениеси орқали чиқиш қилиб.  

Мавзуга оид