Жаҳон | 00:55 / 04.09.2019
22528
1 дақиқада ўқилади

Украиналик депутатлар дахлсизликдан маҳрум этилди

Фото: РИА "Новости"

Украина олий радаси иккинчи ўқишда халқ депутатларидан дахлсизликнинг олиниши ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. 

Ҳужжат 2020 йилдан бошлаб депутатлардан дахлсизликнинг олинишини кўзда тутади. Қонун келаси йилнинг 1 январидан кучга киради. Депутатлар томонидан қабул қилинган қонун лойиҳасини 2017 йилдаёқ собиқ президент Пётр Порошенко рўйхатга олдирган.

Аввалроқ олий рада спикери ва “Халқ хизматкори” партияси етакчиси Дмитрий Разумков Украина президентини дахлсизликдан маҳрум қилишни ёқлаб чиққан. Унинг айтишича, депутатлардан дахлсизликнинг олиниши етарли эмас, давлат раҳбари ва судьялар ҳам бу имтиёздан маҳрум қилинишлари керак. Разумков “қонун олдида ҳамма баробар бўлиши учун” бундай қарорни қабул қилиш лозимлигини айтган.

Мавзуга оид