Жаҳон | 00:08 / 05.09.2019
24123
2 дақиқада ўқилади

Трамп иккиюзламачиликда айбланди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШга катта талафот етказиши мумкин бўлган “Дориан” довули энг хавфли тоифага етаётган бир вақтда ўзига қарашли гольф майдонларидан бирида бамайлихотир гольф ўйнаган. Трампнинг бу ҳаракати борасида CNN телеканали мулоҳаза юритди.

Трампнинг бу ҳаракатлари иккиюзламачилик сифатида танқид қилинган. 2014 йил октябрда Трампнинг ўзи ундан аввалги президент Барак Обамани бутун АҚШдан Нью-Йоркка Эбола безгаги тарқалишини муҳокама қилгани мутахассислар учиб келган вақтда гольф ўйнагани учун танқид қилганди. 

Трамп довул яқинлашаётгани сабабли Польшага Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан боғлиқ хотира тадбирларида иштирок этиши керак бўлган сафарини бекор қилганди. У дам олиш кунлари твиттерда табиий офат ҳақида 130 га яқин пост қолдириб, сўнгра гольф ўйнагани йўл олган.

АҚШ президенти унинг бу қилмишини танқид қилган Лондон мэри Содиқ Хонга жавобан “унинг гольф билан шуғулланиши ушбу спорт тури билан ўз майдонларида шуғуллангани сабабли солиқ тўловчиларга арзонроқ тушишини” айтган. Таъкидланишича, бу ҳолат унинг масаланинг моҳиятини англамаслигидан дарак беради. Гап эса ўн минглаб америкаликлар табиий офат келишига тайёрланаётган бир пайтда гольф ўйнаш ўринсиз экани ҳақида кетмоқда, дейилган CNN’да.

Мавзуга оид