Мия учун энг фойдали ва зарарли маҳсулотлар маълум қилинди
Инсон учун истеъмол қиладиган озиқ-овқати бутун организми, шу жумладан мия фаолиятига таъсир кўрсатади. Баъзи маҳсулотларнинг истеъмоли мия фаолиятини яхшилаши, баъзилари эса унга зиён етказиши мумкин. Бу ҳақда “Медикфорум” нашри ёзди.
Мутахассислар бундай маҳсулотларни 3 тоифага ажратишган: мия фаолиятини яхшилаш учун рационга қўшиш шарт бўлган, истеъмоли фойдадан холи бўлмайдиган ва истеъмол қилиш керак бўлмаган маҳсулотлар.
1-гуруҳга, яъни истеъмол қилиниши шарт бўлган маҳсулотларга резаворлар, ёнғоқлар, балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотлари, зайтун мойи ва барра сабзавотлар, айниқса кўкатлар тегишли ҳисобланади.
Бу маҳсулотларни имкони борича кўпроқ истеъмол қилиш зарур, чунки уларда сақланувчи катта миқдордаги витаминлар ва микроэлементлар ҳисобига мияга таъсир ижобий бўлади.
Шунингдек, рационга мевалар, ёғи кам сут маҳсулотлари, парранда гўшти ва бошоқли маҳсулотларни киритишга эътибор қаратиш лозим. Уларни ҳар куни истеъмол қилиш шарт эмас, бироқ улар ҳам мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Мутахассислар нафақат мия, балки бутун организм учун зарарли маҳсулотлар сирасига қовурилган таомлар, қизил гўшт, ёғли сут маҳсулотлари, яримтайёр маҳсулотлар ва тузни киритишган.
Мавзуга оид
14:56 / 19.12.2024
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари Покистон бозорига олиб кирилади
20:23 / 10.12.2024
Ёғ-мой маҳсулотлари экспортига рухсат берилиши мумкин
11:31 / 18.11.2024
Хитой Ўзбекистонда озиқ-овқат ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш масаласини кўриб чиқяпти
13:41 / 02.11.2024