Ўзбекистон | 21:00 / 19.09.2019
33241
2 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат юридик университетига янги проректор тайинланди

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Исламбек Рустамбекович Рустамбеков Тошкент давлат юридик университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

У бу лавозимда Мансурхон Мухтарович Камаловнинг ўрнини эгаллади.

Фото: Адлия вазирлиги

Исламбек Рустамбеков 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтининг магистратура йўналишини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос, юридик фанлари доктори.

У меҳнат фаолиятини 2010 йилда Тошкент давлат юридик институти аспиранти лавозимидан бошлаб, 2010-2013 йилларда Тошкент давлат юридик институти «Халқаро хусусий ҳуқуқ» кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, 2013-2017 йилларда Тошкент давлат юридик университетининг «Халқаро тижорат ҳуқуқи» кафедраси мудири, 2017-2017 йилларда Тошкент давлат юридик университети Бизнес ҳуқуқи кафедраси мудири, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Фуқаролик жамияти институтлари бошқаруви кафедраси мудири, 2018 йил (апрель-июнь)да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимларида ишлаган.

Юридик фанлар доктори бўлмиш Исламбек Рустамбеков шу кунгача Адлия вазирлигининг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

Бундан аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Раҳим Ҳакимов Тошкент давлат юридик университетининг янги ректори этиб тайинлангани хабар қилинганди. У бу лавозимда ўтган ой ишдан олинган Есемурат Каньязов ўрнини эгаллади.

Мавзуга оид