Жаҳон | 23:17 / 22.09.2019
40396
2 дақиқада ўқилади

Олимлар умрни узайтирувчи озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилишди 

Олимлар турли давлатларнинг узоқ умр кўрувчи инсонлари рационини ўрганиб, уларнинг узоқ умр кўриши ва фойдали маҳсулотлар истеъмол қилиши ўртасидаги қонуниятни аниқлашди. Бу ҳақда “Аргументы и факты” нашри хабар берди. 

Парҳезшунос Марият Мухинанинг сўзлашича, гап антиоксидантлар – ДНКни барбод қилувчи ва ҳужайралар ўлишига кўмак берувчи эркин радикалларга қарши курашувчи моддаларга эга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида бормоқда.  

Таркибида антиоксидантларнинг кўплиги бўйича кўк чой етакчилик қилади. У сийдик ҳайдовчи восита ва моддалар алмашинуви катализатори ҳисобланади. Мухинанинг айтишича, чойни ҳар куни ичиш фойдалидир. Кейинги ўринларни хурмо ва чаканда (облепиха) эгалламоқда. Хурмо таркибида 23 та аминокислота, жумладан триптофан моддаси бор бўлиб, у руҳиятни барқарорлаштириб, кайфиятни яхшилайди. Чакандада катта миқдорда А витамини бор бўлиб, у кексайишни секинлаштиради ва организмнинг иммун жараёнларида иштирок этади.

Кейинги ўринларни ўсимталарга қарши фаоликка эга моддалар – антоцианга эга черника ва ликопин моддаси эвазига организмни меъёридан кўп овқат ейиш ва вазн тўплашдан қутқарувчи помидор эгаллаган. Парҳезшунос умрни узайтирувчи маҳсулотлар қаторига сут-қатиқ маҳсулотларини ҳам киритган. Улар таркибига фойдали аминокислоталар, витаминлар ва калций киради.

Мавзуга оид