Жаҳон | 08:23 / 23.09.2019
7322
2 дақиқада ўқилади

Биринчи немис фазогири Зигмунд Йен ҳаётдан кўз юмди

Фото: EPA/CLEMENS BILAN

Германияда 82 ёшда биринчи немис фазогири Зигмунд Йен ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри хабар берди.  

Зигмунд Йен 1978 йил 26 августда фазога парвоз қилган биринчи немис бўлган. У “Интеркосмос” дастури бўйича собиқ иттифоқ фазогири Валерий Биковский билан бирга “Союз-31” кемасида “Салют-6” орбитал станциясига парвоз қилган. Фазогир Ерга қайтгач, собиқ иттифоқ ва Германия Демократик Республикаси қаҳрамони унвонини олган. Германия бирлашгач эса Германия аэрокосмик маркази ва Европа коинот агентлиги билан ҳамкорлик қилган. Йен 2002 йилда пенсияга чиққан. Берлин яқинидаги Штраусберг аҳоли пунктида яшаган.

Коинотга учган иккинчи немис фазогири 1983 йилда Ғарбий Германиядан Ульф Мербольд бўлган.

“Интеркосмос” дастури мавжуд бўлган вақтда собиқ иттифоқ билан дўст тутинган бир қатор давлатлар: Чехословакия, Польша, Болгария, Венгрия, Вьетнам, Куба, Мўғулистон, Руминия, Сурия ва Афғонистон  вакиллари коинотга учишга муваффақ бўлишган. 

Мавзуга оид