Жаҳон | 10:20 / 22.10.2019
55702
2 дақиқада ўқилади

Клинтон Трампни мазах қилди: у Кеннеди номидан Хрушчёвга хат ёзди

Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтон/Фото: AFP

АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Twitter’да Қўшма Штатлар президентининг устидан кулди. У бунинг учун Дональд Трампнинг Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғанга жуда эркин шаклда ва содда тилда ёзилган хатини асос қилиб олди. Аввалроқ мактуб Америка ОАВ томонидан эълон қилинганди.

Ўз мактубида Трамп ҳамкасбидан қайсарлик қилмасликни ҳамда тарихга ярамас шахс сифатида кириб қолмасликни сўраган. Охирида у қўнғироқ қилишга ваъда берган.

Клинтон ҳам шунга ўхшаш мактуб тайёрлади. Қайд этилишича, уни Кариб инқирози пайтида АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннеди Никита Хрушчёвга Кубадан советлар ракеталарини олиб ташлаш ҳақида сўраб ёзиши мумкин эди. Клинтон пичинглардан тийилмаган ҳамда Кеннедининг мактубини Трамп услубида тугатган - «Кейинроқ қўнғироқ қиламан».

«Ҳамма: «Ура! Хрушчёв! Сиз энг зўрсиз!» дейди» - деб ёзилган мактубда. Кеннеди худди кейинчалик аксарият одамлар Хрушчёв ҳақида ёмон сўзларни ишлатиши, СССР эса ҳақоратли номга эга бўлиши билан қўрқитаётганга ўхшайди. 

Эслатиб ўтамиз, Туркия ҳарбийлари Сурия ҳудудига кирган кун – 9 октябрда АҚШ президенти Дональд Трамп турклар етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғанга огоҳлантириш хати йўллагани маълум бўлди. Мактубда Трамп Эрдўғанга «қайсарлик қилмаслик ва аҳмоқ бўлмаслик»ни маслаҳат берган.

Расмий хатда дипломатик мулозамат ва юмшоқ жумлалар деярли учрамайди. Маълум бўлишича, Туркия президенти америкалик ҳамкасбининг ноодатий тарзда қўполлик билан битган расмий мактубини чиқинди қутисига улоқтирган.

Мавзуга оид