Жаҳон | 09:18 / 22.10.2019
23800
1 дақиқада ўқилади

Трамп Туркияга қарши куч қўллашга тайёрлиги маълум қилинди - ОАВ

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп муаммоларни куч билан ҳал қилиш тарафдори эмас, бироқ зарурат туғилса, Туркиянинг Суриядаги ҳаракатларига жавобан куч қўллашга тайёр. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти раҳбари Майк Помпео айтиб ўтди. 

“Биз урушдан кўра тинчликни маъқул кўрамиз. Бироқ биздан ҳаракатлар, ҳаттоки ҳарбий ҳаракатлар талаб этилса, унда билингки, президент Трамп бунга тўлиқ тайёр”, деб айтган АҚШ давлат котиби CNBC телеканалига интервьюсида.  

Телеканалнинг таъкидлашича, Помпео айнан Туркияга қарши ҳаракатлар ҳақида гапирган.

Шу билан бирга, Помпео АҚШ бошқа мамлакатларга босим ўтказишда иқтисодий ёки дипломатик дастаклардан фойдаланишни маъқул кўришини айтган. 

Мавзуга оид