Ўзбекистон | 20:24 / 26.10.2019
261666
2 дақиқада ўқилади

Зафар Рўзиевнинг янги иш жойи маълум бўлди

Зарбдор туманида ўтказилган навбатдаги сессияда Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Зафар Рўзиев туман ҳокими этиб тайинланди.

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев ва президент маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирокида ўтказилган ташкилий масала бўйича йиғилишда вилоят ҳокимига янги ўринбосар ва вилоятдаги икки туманга янги ҳокимлар тайинланди.

Жиззах вилояти ҳокимияти матбуот хизмати хабар беришича, 2018 йил августидан буён Зарбдор тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Ойбек Ашурматов Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ойбек Ашурматов

Унинг ўрнига бугун Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Зафар Рўзиев Зарбдор туманининг янги ҳокими этиб тайинланди.

Зафар Рўзиев

Шароф Рашидов тумани ҳокими Зоир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани муносабати билан, 2018 йил 29 октябрдан буён Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Маҳмуд Холбўтаев Шароф Рашидов тумани ҳокими этиб таништирилди.

Маҳмуд Холбўтаев

Эслатиб ўтамиз, бугун, 26 октябрь куни Қашқадарё вилояти раҳбариятида асосий «тўртлик» ва ўндан ортиқ бошқа раҳбарлар ишдан олинди.

Мавзуга оид