Жамият | 09:37 / 02.11.2019
32521
1 дақиқада ўқилади
Хоразмда қурувчиларни ток урди. Икки йигит ҳаётдан кўз юмди
Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Боғдор маҳалласида жойлашган мактабгача таълим муассасаси биносида таъмирлаш ишларини олиб бораётган ёлланма ишчилар хавфсизлик қоидаларига амал қилмагани учун ҳаётдан кўз юмишди.
«Постда» нашрининг ёзишича, Хонқа тумани Катта куч маҳалласида яшовчи уч йигит темирдан ясалган ҳавозани кўтарган вақтида тепадан электр сими ўтганини бир зумга унутишган.
Оқибатда, ҳавоза электр симига тегиб кетиши натижасида уларни электр токи урган. Йигитлардан иккиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Яна бири шифохонага ётқизилди.
Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирувни прокуратура олиб бормоқда.
Мавзуга оид
09:33 / 26.12.2024
ЕТТБ Хоразмда электр узатиш тармоғи қурилишини молиялаштиради
11:08 / 24.12.2024
Хоразмда янги қуёш электр станцияси ишга туширилади
07:49 / 16.12.2024
6 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини сақлаётган шахслар аниқланди
22:07 / 03.12.2024