Криштиану Роналдунинг сартароши ўлдириб кетилди
“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг сартароши Рикардо Маркес Феррейра Швейцариядаги меҳмонхоналардан бирида шафқатсиз тарзда ўлдириб кетилди. Эркакнинг жонсиз танаси 2 ноябрда топилган.
Mundo Deportivo нашри маълумотларига кўра, жонсиз Феррейрани Цюрихдаги меҳмонхонанинг хонани тозалашга келган ходимаси аниқлаган. Сартарошнинг қонга беланган жонсиз танаси пичоқдан олинган жароҳат аломатлари билан каравотда ётган бўлган.
Ходиманинг айтишича, у хонага кирганда у ердан спиртли ичимлик ҳиди анқиб турган ва хона қонга беланган бўлган. Полиция жиноятни содир этган кимсаларни қидирмоқда.
Рикардо Маркес охирги икки йил давомида Швейцарияда яшаган. Унинг мижозлари орасида Роналдудан ташқари португаликлик бир неча модель ва актрисалар бўлган.
Мавзуга оид
11:06 / 14.12.2024
Ҳусанов трансфер баҳоси бўйича Роналду билан тенглашди
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024