Жаҳон | 15:50 / 03.11.2019
7074
1 дақиқада ўқилади

Хитой орбитага 3та сунъий йўлдош чиқарди 

Фото: ТАСС/Zuma/Xinhua

Хитой 3 ноябрда "Чанчжэн-4B" ракета-ташувчиси ёрдамида орбитага 3та сунъий йўлдош олиб чиқди, деб хабар берди Хитой коинот фан ва техникаси корпорацияси (CASC).

Парвоз Шаньси вилоятидаги Тайюань космодромидан маҳаллий вақт билан соат 11-22да амалга оширилди. Бироздан сўнг учала йўлдош ҳам белгиланган орбитага чиққан.

Бу сафар хитой ракетаси орбитага 3 хил лойиҳа йўлдошларини: "Гаофэнь-7", Судан учун илмий-тадқиқот ҳамда "Тяньи-15" сунъий йўлдошларини чиқарди. Уларнинг барчаси Ерни масофадан туриб зондлаш учун ишлатилади. 

"Чанчжэн" оиласига мансуб ракеталар учун бу 316-парвоз бўлди.

Мавзуга оид