Фан-техника | 19:59 / 14.11.2019
8584
1 дақиқада ўқилади

Россия бренди олтиндан ишланган AirPods Pro қулоқчинларини чиқарди 

Флагман смартфонларининг антиқа вариантларини тайёрловчи Caviar бренди Apple AirPods Pro қулоқчинларининг олтиндан, илон ва тимсоҳ териларидан ишланган вариантларини тақдим этди. Қулоқчиннинг олтиндан ишланган Caviar AirPods Pro Gold Edition варианти ягона нусхада чиқарилган ва 67790 доллар туради.

Қулоқчин корпуси ва кейси 750 пробадаги олтиндан ишланган. Қулоқчиннинг илон ва тимсоҳ терисидан ишланган версиялари анча арзонроқ бўлиб, 1150 доллардан 1400 долларгача туради. 

Мавзуга оид