Фан-техника | 22:32 / 17.11.2019
11822
1 дақиқада ўқилади

Apple яна дунёнинг энг қимматбаҳо компаниясига айланди

Apple компанияси бозор капиталлашуви 1 трлн доллардан ошган дунёдаги илк компания бўлганди. Сўнгра ушбу кўрсаткичга Amazon ва Microsoft компаниялари ҳам эришган ва шундан кейин етакчилар дам-бадам алмашиб турган. 

Apple етарлича узоқ вақт 2- ёки 3-ўринни эгаллаб келди ва яқинда яна дунёнинг энг қимматбаҳо компанияси мақомини ўзига қайтарди. Охирги маҳал компаниянинг акциялари нархи тўхтовсиз кўтарилмоқда ва ҳозирда компания деярли ҳар куни янги рекорд ўрнатмоқда.

Айни вақтда компания акцияси 266 долларга баҳоланмоқда, капиталлашуви эса 1,18 трлн долларни ташкил қилмоқда.

2-ўринда келаётган Microsoft’нинг капиталлашуви эса 1,14 трлн долларни ташкил қилмоқда. Amazon ва Alphabet компаниялари сезиларли ортда қолмоқда, бироқ вазият бир неча кун ичида ўзгариши ҳам мумкин. 

Мавзуга оид