Туристлар сони маҳаллий аҳолидан кўпроқ бўлган шаҳарлар номи эълон қилинди
Виза хизматлари билан шуғулланувчи ESTA фирмаси маҳаллий аҳолидан кўра туристлар сони кўпроқ бўлган шаҳарлар номини эълон қилди.
Экспертлар дунёнинг йирик шаҳарларидаги туристик оқим ҳажмини ўрганди ва ҳар 100 нафар маҳаллий аҳолига неча нафар турист тўғри келишини ҳисоблаб чиқди.
Рўйхатда биринчи ўринни Майами эгаллади. Бу шаҳарда ҳар юз нафар маҳаллий аҳолига 1641 нафар меҳмон тўғри келади. Ундан кейинги ўринни 100га 993 нисбат билан Лас-Вегас эгаллади. Туристлар сони маҳаллий аҳолидан олти баравар кўпроқ бўлган Дубай учинчи ўринга жойлашди. Эдинбургда ҳар юз шаҳарликка 445 нафар турист тўғри келса, Дублинда бу рақам 100га 427ни, Ҳонгконгда 100га 398ни ва Сан-Францискода 100га 392ни ташкил этади.
Маҳаллий аҳолидан кўра туристлар кўпроқ бўлган шаҳарлар ўнлигини Вена (100га 329) ва Сингапур (100га 316) якунлаб беради.
Мавзуга оид
22:53 / 16.12.2024
Эмин Агаларов Чорвоқ бўйида Sea Breeze Uzbekistan туристик марказини қурмоқчи
18:14 / 16.12.2024
Сурхондарёнинг учта туманида замонавий туристик марказлар ташкил этилади
09:49 / 13.12.2024
Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилмоқда
09:24 / 12.12.2024