Спорт | 17:07 / 20.12.2019
17614
1 дақиқада ўқилади

Миржалол Қосимов депутатликка номзодини қўйди

Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистонлик таниқли собиқ футболчи ва мураббий Миржалол Қосимов 22 декабрь кунги сайловларда иштирок этади.

Олмалиқнинг ОКМК футбол клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов 22 декабрь кунги сайловларга тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод этиб кўрсатилган. 

Ҳозирда Ўзбекистон Суперлигаси клублари қишки таътилда эканлиги боис, 49 ёшли мураббий футболдан ташқари вақтини сайловдаги фаоллик билан ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК клуби 2019 йилги Ўзбекистон чемпионатини 8-ўринда якунлади. Олмалиқликлар Ўзбекистон кубоги ва лига кубоги финалларида «Пахтакор»га қарши тўп суриб, мағлубиятга учрашди.

Мавзуга оид