Спорт | 16:40 / 24.12.2019
17447
2 дақиқада ўқилади

Мэйвезер ўн йилликнинг энг кўп ҳақ тўланган спортчиси, Роналду ва Месси 2-3-ўринларда

Фото: Getty Images

«Forbes» журнали 2010-2019 йиллар давомида энг кўп ҳақ тўланган спортчилари рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, энг сердаромад спортчилар рўйхатини 915 миллион доллар даромад билан боксчи Флойд Мэйвезер бошқарган. Иккинчи ўринни «Ювентус» форварди Криштиану Роналду эгаллади. Португалияликнинг ушбу давр ичидаги даромади 800 миллион долларни ташкил этган. Учинчи ўриндан жой олган «Барселона» етакчиси Лионель Месси эса бу оралиқда 750 миллион доллар ишлаб топган.

Рейтингда спортчиларнинг маоши, мукофот пуллари, бонуслар ҳамда имиж ҳуқуқларининг фойдаланишдан олинган реклама даромади ҳисобга олинган.

Рейтингнинг топ-10дан жой олган спортчилар:

1. Флойд Мэйвезер (бокс) – 950 млн

2. Криштиану Роналду (футбол) – 800 млн

3. Лионель Месси (футбол) – 750 млн

4. Леброн Жеймс (баскетбол) – 680 млн

5. Рожер Федерер (теннис) – 640 млн

6. Тайгер Вудс (гольф) – 615 млн

7. Фил Микельсон (гольф) – 480 млн

8. Мэнни Пакьяо (бокс) – 435 млн

9. Кевин Дюрэнт (баскетбол) – 425 млн

10. Льюис Хэмилтон («Формула-1») – 400 млн долларов

Маълумот учун, топ-40ликка фақатгина бир нафар аёл спортчи – теннисчи Серена Уильямс 215 миллион доллар даромад билан жой олди.

Мавзуга оид