Навоийда қорамол боқувчиларни чув туширган шахсга суд ҳукми ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят Хатирчи тумани суди, қассоблик билан шуғулланишини айтиб қорамол боқувчиларни чув туширган 29 ёшли Н.Ч.га нисбатан ҳукм чиқарди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Н.Ч. 2019 йил июнь ойининг бошида фуқаро Ж.Қ.,га ўзини қассоб эканлигини айтиб, унинг икки бош қорамолини 13.000.000 сўмга ҳисоблаб, пулларни 20 кун давомида тўлаб беришини ваъда қилиб, Ж.Қ.ни алдаб, икки бош қора молларни фирибгарлик йўли билан эгаллаган.
Бундан ташқари, Н.Ч. жиноий фаолиятини давом эттириб, такроран фуқаро Б.Қ.нинг нархи 6.500.000 сўмлик бир бош қора моли ва 4.000.000 сўм нақд пули, Ж.Қ.нинг 5.000.000 сўм нақд пуллари ҳамда фуқаро Қ.Р.нинг нархи 2.800.000 сўмлик бир бош қорамолини фирибгарлик йўли билан эгаллаб, пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Дастлабки тергов жараёнида Н.Ч. томонидан жабрланувчиларга нисбатан етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 168-моддаси 3-қисми «б» банди (фирибгарлик) билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов якунига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди томонидан Н.Ч.нинг оилавий аҳволи, қилган ишидан пушаймондалиги, етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлигини инобатга олиб, содир этган жинояти оғир жиноятлар туркумига кирса-да, инсонпарварлик принципи асосида унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил-у 3 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
16:45 / 22.12.2024
Жиззахда тадбиркорнинг биноси учун фойдаланишга рухсатнома олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
09:50 / 18.12.2024
Европада кекса кишиларни алдаган фирибгарлар тармоғи фош этилди
10:00 / 10.12.2024
Молиявий фирибгарликларнинг олдини олишда антифрод тизимларнинг роли қандай?
17:46 / 04.12.2024