Навоийда эрини уриб ўлдирган аёлга ҳукм ўқилди
У судда эрининг мунтазам руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказганига чидолмай, шу ишга қўл урганини тан олган.
2024 йил июн ойида Навоий вилоятининг Хатирчи туманида эрини уриб ўлдирган аёл 12 йилга қамалди. Бу ҳақда «Ovoza» теледастури хабар берди.
Қайд қилинишича, 1955 йилда туғилган эркак ўзининг руҳий касал қизи ва шаръий никоҳида бўлган хотини томонидан қасддан ўлдирилган. Аёл эрининг қизи билан режа тузиб, қатиқ ичига дори солиб, эрига ичирган. Сўнгра эркакнинг ҳушсизлигидан фойдаланиб, уни ёғоч бўлаги билан бошига уриб, ўлдирган. Аёл ва қиз жасадни яшириш учун уни ҳовлидаги оғилхонага кўмиб қўйган.
Аёл судда марҳум эри қизи ва ўзига мунтазам руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказгани, у қотилликни зулмдан безиб кетгани учун содир қилганини айтган.
Суд ҳукмига кўра, аёл Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилди ва 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Эркакнинг қизига қандай чора кўрилгани хабарда келтирилмаган.
Мавзуга оид
23:25 / 22.12.2024
Россияда сафар сумкаси ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
18:43 / 20.12.2024
Google Maps фотосурати Испаниядаги қотилликни очишга ёрдам бериши мумкин
14:48 / 18.12.2024
Навоийда 33 ёшли эркак ўлдирилиб, Зарафшон дарёсига ташлаб юборилди
16:51 / 16.12.2024