Ўзбекистон | 17:09 / 27.12.2019
29031
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига ҳамдардлик билдирди

Фото: Reuters

Шавкат Мирзиёев Олмаота яқинида рўй берган авиаҳалокат муносабати билан Қозоғистон президентига Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳамдардлик билдирди.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олмаота шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга таъзия мактуби йўллади. Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг барчаси тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Бугун, 27 декабрь куни Қозоғистоннинг Bek Air авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Олмаота шаҳри аэропортидан ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учради. Самолёт бортида 95 йўловчи ва экипажнинг 5 аъзоси бўлган. Самолёт ҳавога кўтарилиш вақтида баландликни йўқотиб, бетон тўсиқни бузиб ўтган ва икки қаватли иморатга бориб урилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 15 киши ҳалок бўлгани, 35 киши тан жароҳати олган. Авиаҳалокат сабабли Қозоғистонда 28 декабрь миллий мотам куни деб эълон қилинган.

Мавзуга оид