Жаҳон | 00:02 / 02.01.2020
17393
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси америкаликларни огоҳлантирди

Фото: REUTERS/Khalid al-Mousily

АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси ҳужумга учрагани сабабли консуллик ишини тўхтатди ва америкалик фуқароларга элчихона биносига яқинлашмасликни тавсия қилди. Бу ҳақда элчихона сайтида маълум қилинган.

“АҚШ элчихонасига ҳужум сабабли барча консуллик амалиётлари яна бошланиши маълум қилингунгача тўхтатилди. Барча режалаштирилган учрашувлар бекор қилинади. АҚШ фуқароларига элчихона биносига яқинлашмаслик тавсия қилинади”, дейилган хабарда.

Шунингдек, америкаликларга Ироққа ташриф буюрмаслик, у ерда бўлганларга эса норозилик намойишлари ўтказилиш жойларидан қочиш тавсия қилинган. 

Виза ва бошқа масалалар юзасидан АҚШнинг Эрбилдаги бош консуллигига мурожаат қилиш тавсия қилинган.

АҚШ элчихонасидаги норозилик намойишлари АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати объектларига зарбасидан кейин бошланган. Америкалик ҳарбийлар зарбалар “Ҳизбуллоҳ”нинг ҳужумларига жавобан берилганини таъкидлашган. 

Мавзуга оид