АҚШ Ироқда «Ҳизбуллоҳ» қўмондони машинасига зарба берди
Оқибатда тўрт киши, жумладан қўмондон ва унинг бир ёрдамчиси ҳалок бўлди.
АҚШ Ироқ пойтахти Бағдодга зарба берди, оқибатда шиа милицияси «Ҳизбуллоҳ ан-Нужаба» қўмондонларидан бири ўлдирилди. Бу ҳақда Reuters америкалик амалдорга таяниб ёзди.
Ироқ полициясининг маълум қилишича, дрон «Ҳизбуллоҳ ан-Нужаба» ҳаракати вакиллари фойдаланадиган объектга камида иккита ракета зарбасини берган. Тўрт киши, жумладан қўмондон ва унинг бир ёрдамчиси ҳалок бўлган.
Reuters манбасига кўра, АҚШ ҳарбийларининг нишони айнан қўмондон бўлган. Зарба уни йўқ қилиш мақсадида берилган. Аввалроқ у АҚШ ҳарбийларига ҳужум уюштирганликда айбланган эди.
Ироқ хавфсизлик хизмати вакилига кўра, зарбани ким бергани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
26 декабр куни АҚШ ҳарбийлари Ироқдаги «Катаиб Ҳизбуллоҳ» жангарилари объектларига зарба берган эди. Бу Ироқнинг Эрбил шаҳридаги АҚШ ҳарбий базасига берилган зарбадан кейин юз берди.
Мавзуга оид
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
17:17 / 23.12.2024