Эроннинг БМТдаги вакили генерал Сулаймоний ўлими учун ҳарбий йўл билан жавоб қайтарилишини айтди
Эроннинг БМТдаги доимий вакили Мажид Тахт-Равончи генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун Теҳрон ҳарбий йўл билан жавоб қайтаришини айтди.
"Ҳарбий акцияга жавоб - ҳарбий акция бўлади", - деди у CNN телеканалига берган интервьюсида ва қасос "қақшатқич бўлиши"ни қўшиб қўйди.
Унинг сўзларига кўра, Сулаймонийнинг ўлдирилиши "Эронга қарши уруш бошлаш билан баробар".
Тахт-Равончи шунингдек, америкалик сиёсатчи ва ҳарбийларнинг Сулаймоний АҚШ хавфсизлигига таҳдид солгани тўғрисидаги иддаоларини рад этди ва бу айбловга далил келтиришларини талаб қилди.
Аввалроқ Пентагон Сулаймоний Бағдод аэропортига ракета зарбаси берилиши оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилганди. У шахсан Дональд Трампнинг топшириғи билан амалга оширилган операция натижасида ҳалок бўлди.
Эроннинг олий раҳнамоси оятулла Али Ҳоманаий Сулаймонийнинг ўлими учун қасос олинишига ваъда берди.
Мавзуга оид
16:58 / 25.12.2024
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024