Фан-техника | 08:58 / 07.01.2020
10903
2 дақиқада ўқилади

Falcon 9 ракетаси 60 та сунъий йўлдош билан бирга орбитага учирилди

Фото: SpaceX

Falcon 9 ракетаси глобал интернет тармоғини ёйиш учун мўлжалланган Starlink тизимининг 60 та кичик ўлчамли сунъий йўлдоши билан бирга орбитага учирилди. Бу ҳақда SpaceX компанияси маълум қилди.  

Икки поғонали ракета АҚШнинг шарқий вақти билан 6 январь соат 21:19да Канаверал бурнидаги (Флорида) космодромдан учирилган.

Starlink сунъий йўлдошлари 290 км баландликка олиб чиқилади. SpaceX муҳандислари сунъий йўлдошларнинг ишчи ҳолатини текширгач, улар ўз ион двигателлари ёрдамида юқорироқ орбитага кўтарилади. 

Бу Starlink лойиҳаси доирасида сунъий йўлдошлар гуруҳининг орбитага учинчи чиқарилишидир. Илк 60 та сунъий йўлдош 2019 йил май ойида, иккинчи гуруҳи эса ноябрда орбитага чиқарилган.    

АҚШ компанияси сайёрамизнинг исталган бурчагидан кенг полосали интернетга уланишни таъминлаш учун умумий ҳисобда бундай сунъий йўлдошлардан орбитада 12 мингтасини ёймоқчи. Қолган сунъий йўлдошларни 2020 йилдан кейин фазога чиқариш режалаштирилган. Лойиҳани амалга ошириш учун инвестициялар қиймати 10 млрд долларга баҳоланган.     

Мавзуга оид