Эронда уриб туширилган Boeing. Ҳасан Руҳоний баёнот билан чиқди
Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Twitter’да маълум қилишича, республика раҳбарияти Украина авиайўналишларига тегишли Boeing 737 самолётининг Теҳрон яқинида қулашига олиб келган «кечириб бўлмайдиган хато» бўйича ички текширувни давом эттиради.
Шунингдек, у эронлик ҳарбийлар Киевга парвоз қилган йўловчи самолётни хато туфайли уриб туширгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. «Тергов ушбу катта фожиа ва кечириб бўлмайдиган хатонинг сабабларини аниқлаш ҳамда айбдорларни жавобгарликка тортиш учун давом этади», - деб ёзди Руҳоний.
Armed Forces’ internal investigation has concluded that regrettably missiles fired due to human error caused the horrific crash of the Ukrainian plane & death of 176 innocent people.
— Hassan Rouhani (@HassanRouhani) January 11, 2020
Investigations continue to identify & prosecute this great tragedy & unforgivable mistake. #PS752
ISNA томонидан эълон қилинган Эрон раҳбарининг баёнотида айтилишича, Вашингтоннинг эҳтимолий ҳужумларидан ҳимояланиш мақсадида, Сулаймонийнинг ўлимидан кейин «АҚШ томонидан қўрқитиш ва тажовузкорлик» фонида ислом республикаси қуролли кучлари 100 фоизлик жанговар шай ҳолатга келтирилди, «аммо, афсуски, бу инсон омили туфайли юз берган хатога олиб келди».
Руҳонийнинг сўзларига кўра, Эрон «Украина халқаро авиайўналишлари»нинг уриб туширилган самолёти билан содир бўлган фожиадан чуқур афсусда.
8 январь куни эрталаб, Украина авиайўналишларининг самолёти Теҳрон аэропортидан парвозга кўтарилганидан кейин бир мунча вақт ўтиб ҳалокатга учради. Самолёт бортида жами 176 йўловчи бўлган, улардан тўққиз нафари экипаж аъзолари эди. Ҳалокат натижасида барча инсонлар ҳалок бўлди.
Бир қатор Европа мамлакатлари, шу жумладан, Украина ҳам самолётга ракета зарбаси берилгани ҳақидаги версия мавжудлигини инкор этмади. Шу билан бирга, Канада бош вазири Жастин Трюдо ва Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, шунингдек, АҚШнинг қатор оммавий ахборот воситалари разведка хизмати ва Оқ уйдаги манбаларга таяниб, Эрон ракетаси самолётни тасодифан уриб туширган бўлиши мумкинлигини истисно этишмади.
Теҳрон дастлаб бундай тахминларни рад этиб, двигатель аварияга сабаб бўлганини таъкидлади.
Мавзуга оид
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024
Эрон Ўзбекистоннинг қатор маҳсулотларига экспорт учун рухсатнома беради
16:32 / 19.12.2024