Эрон генерал Сулаймоний ўлдирилган кунни Халқаро қаршилик кўрсатиш куни деб эълон қилди
Эрон ҳукумати “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони, генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилган кун – 3 январни унинг хотирасига Халқаро қаршилик кўрсатиш куни деб эълон қилди. Бу ҳақда Эроннинг IRNA ахборот агентлиги хабар берди.
Эроннинг маданий инқилоб ишлари бўйича олий кенгаши котиби Саид Ризо Омалийнинг таъкидлашича, мамлакат тақвимига ушбу сананинг киритилиши ҳақидаги фармонни мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний имзолаган.
Шунингдек, қурбонлари хотирасига генерал Сулаймоний номи билан аталувчи халқаро мукофот - World Sacrifice Award таъсис этилади.
Қосим Сулаймоний 3 январга ўтар кечаси Бағдод аэропорти яқинида АҚШ ҳарбийлари зарбаси билан ўлдирилганди. Эрон бунга жавобан АҚШнинг Ироқдаги иккита ҳарбий базасини ракета билан ўққа тутган.
Мавзуга оид
16:58
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024