Америкаликларнинг ярмидан кўпи Трампнинг Эронга нисбатан сиёсатини маъқулламаслиги аниқланди
Америкаликларнинг 56 фоиздан кўпроғи АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронга нисбатан сиёсатини маъқулламайди. Бу Ipsos компанияси ва ABS News телеканали ўтказган сўровномада маълум бўлди.
Шу билан бирга 43 фоиз америкаликлар бу борада Трампни қўллаб-қувватлашади.
52 фоиз респондентлар АҚШнинг эронлик генерал Қосим Сулаймонийга қарши ўтказилган махсус амалиёти АҚШ хавфсизлигига ёмон таъсир қилишини айтишган. Респондентларнинг 25 фоизи Сулаймонийнинг ўлимидан кейин АҚШ аввалгидан янада хавфсизроқ бўлишини, 22 фоизи эса амалиёт АҚШга таъсир қилмагани ҳақидаги фикрни билдиришган.
41 фоиз сўралганлар Эрон билан уруш бўлиши мумкинлигидан бироз, 32 фоизи эса анчагина хавотирда эканликларини билдиришган. 20 фоиз респондентлар эса бу муаммодан деярли ташвишланмасликларини, 7 фоизи эса умуман хавотирда эмасликларини айтишган.
Сўровномада 525 нафар киши иштирок этган.
Бу орада Трамп АҚШ ва дунё Эронда мамлакат раҳбарияти Украинага қарашли йўловчи самолёт эронлик ҳарбийлар томонидан уриб туширилганини тан олгандан кейин бошланган норозилик намойишлари ортидан кузатаётганини айтган.
“Эрон етакчилари намойишчиларни ўлдирманг. Бунгача улардан минглаб нафари ўлдирилди ёки қамоққа олинди, дунё буни кузатмоқда. Янада ҳам муҳими, буни АҚШ кузатмоқда. Интернетни ёқиб, журналистларга эркин ҳаракатланишга ижозат беринг”, деб ёзган Трамп твиттерда.
“Буюк халқингизни ўлдиришни бас қилинг!”, деб қўшимча қилган АҚШ президенти.
Мавзуга оид
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024
Эрон Ўзбекистоннинг қатор маҳсулотларига экспорт учун рухсатнома беради
16:32 / 19.12.2024