Ўзбекистон | 22:00 / 13.01.2020
9642
1 дақиқада ўқилади

Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокимлигига тасдиқланди

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят ҳокимини лавозимга тайинлаш масаласи кўриб чиқилди ва Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари О.Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  томонидан Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзод 22-Ўртаёп сайлов округидан сайланган депутат Эрманов Фарход  Уразбоевичнинг номзодини халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритилганлигини билдирди ва уни ўқиб эшиттирди.  

Сессияда сўзга чиққан  Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари раҳбарлари Президентимиз томонидан Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган Фарҳод Эрманов номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлашди.

Мавзуга оид