Туя «Тошкент-Москва» поездини 44 дақиқага ушлаб қолгани маълум бўлди
Россиянинг Астрахан областида «Тошкент-Москва» йўловчи поезди темир йўл изларига чиқиб олган туя сабабли 44 дақиқага ушланиб қолган. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлигига Волгабўйи темир йўл матбуот хизматида маълум қилинди.
Аввалроқ Pikabu порталида темир йўл изларида машинистнинг сигналларига қарамай поезд олдида кетаётган туя видеоси жойлаштирилган. Видеони олган эркак туя дастлаб 22 км/соат тезлик билан югургани, кейин эса тезлиги 13 км/соатгача тушиб кетганини айтган ҳамда у умуман йўлларга ётиб олишидан хавотир билдирган.
Таъкидланишича, воқеа Волгабўйи темир йўлида 5 январда юз берган.
Хабарда таъкидланишича, поезд машинисти “бепарво” туя сабабли ҳаракатини секинлаштиришга мажбур бўлган. Натижада поезд кейинги станцияга 44 дақиқалик кечикиш билан келган. Ушбу ҳодиса поездлар қатнови жадвалига таъсир қилмаган.
Темир йўл маъмуриятида таъкидланишича, ҳайвонлар темир йўл изларига чиқиши ҳолатлари бўйича барча материаллар ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилади.
Мавзуга оид
17:01 / 09.12.2024
Қирғиз ҳукумати «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши учун ер ажратди
20:59 / 26.11.2024
Президентга транспорт соҳасидаги трансформация жараёнлари тақдим этилди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
21:05 / 30.09.2024