Жамият | 18:04 / 14.01.2020
20446
1 дақиқада ўқилади

Фото: Халқлар дўстлиги майдонида ҳарбий техника кўргазмаси

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Майдон бўйлаб турли ҳарбий машиналар, бронетранспортёрлар, техникавий қуроллар ва ҳарбий автожирлар жойлаштирилган.

Шунингдек, ҳарбийлар дала ўқув йиғинлари шароитида қўллайдиган дала палаткаси ҳам тикланган бўлиб, бу ташриф буюрувчиларда ҳарбийлар ҳаёти ҳақида тасаввур беради.

«Халқлар дўстлиги» саройи олдида ташкил этилган саҳнада ДХХ Чегара қўшинларининг ҳарбий оркестр жамоаси чиқишлар қилди.

Кўргазма Ўзбекистон Қуролли Кучлари, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган.

«Автожир» М24C ОРИОН

 

IJDEL ҳарбий ўқотар машина
ЛИФАН ЛФ 250-Б патрул мототсикллари

Ҳарбийлар учун овқатланиш хонаси
T- 64 танки
XY 500 ATV-2 квадрацикл

Пушка-гаубица D-20

 

Мавзуга оид