Жаҳон | 19:17 / 19.01.2020
13286
1 дақиқада ўқилади

Шинжон-Уйғур мухтор ҳудудида 6,4 балли зилзила юз берди

Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор ҳудудида 6,4 балли зилзила юз берди. Бу ҳақда Хитой сейсмология маркази хабар бермоқда.

Марказнинг хабарига кўра, ерости силкиниши маҳаллий вақт билан 21.27да (Тошкент вақти билан 18.27) Қашқар округида қайд этилган.

Маълумот берилишича, зилзила эпимаркази 16 километр чуқурликда жойлашган. 

Ҳозирча жабрланганлар ва вайронгарчиликлар тўғрисида маълумот берилмади.

Мавзуга оид