Жаҳон | 14:34 / 22.01.2020
8907
1 дақиқада ўқилади
Карлос Гон Nissan 2-3 йил ичида банкрот бўлишини айтди
Nissan компанияси собиқ раҳбари Карлос Гон компания икки-уч йил ичида банкрот бўлишини тахмин қилмоқда, деди Гоннинг адвокатларидан бири Нобуо Гохара.
Гохаранинг айтишича, у Гон Япониядан қочиб кетишидан икки ой олдин беш марта учрашган, улар Гоннинг ҳибсга олиниши ва бунинг оқибатларини муҳокама қилишган.
"Гон Nissan яқин икки-уч йил ичида банкрот бўлишини айтган", - деди Гохара.
Гохара Гон тўғрисида китоб чиқариш учун маълумот тўплаган. Уларнинг охирги учрашуви Nissan собиқ раҳбарининг қочиб кетишидан икки-уч кун аввал бўлган.
Токиода уй қамоғида бўлган Гон декабрь охирида Япониядан Ливанга қочиб кетганди.
Мавзуга оид
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
23:35 / 15.11.2024
Франция прокуратураси маданият вазирини судга топширишни талаб қилди
20:03 / 08.11.2024
Nissan савдолар тушиб кетгани туфайли минглаб ходимларини ишдан бўшатади
21:25 / 18.03.2024