Светлана Ортиқова: «Прокурорларнинг 90 фоизининг муомаласи яхши»
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова ҳам иштирок этди.
Ортиқованинг сўзларига кўра, ҳалоллик вакцинаси нафақат прокурорларга, балки барча давлат хизматчиларига керак.
«Шахсан айта оламан, прокурорларнинг 90 фоизининг муомаласи яхши. Ишингиз тушиб борганингиздан, кетгунингизгача қўли кўксида хизматингизда туради. Тўғри, 10 фоиз прокурорлар борки, бутун соҳа имижига салбий таъсир қилмоқда.
Ҳалоллик вакцинаси нафақат прокурорларга, балки барча давлат хизматчиларига керак. Чунки коррупция ҳолати қачон вужудга келади, қачонки давлат бюджети билан муносабатга киришиш жараёнида аниқланади», - деди у.
Бош прокурор ўринбосарининг айтишича, эски тартибга кўра прокурорлар фуқаролардан шикоят аризаси бўлмаса хам жиноят ишини ўрганишда иштирок этади.
«Бироқ, давлат раҳбари мурожаатда прокурорлар ва адвокатлар энди фақат фуқародан шикоят аризаси бўлсагина жараёнга аралашиши мумкин бўлиши ҳақидаги қонуний ҳужжатни ишлаб чиқиш масаласини таклиф қилдилар.
Мурожаатномада прокуратурага муҳим вазифалар қўйилди. Булар: соҳани ислоҳ этиш, соҳа ходимлари дунёқарашини ўзгартириш ва албатта, коррупция балосининг йўқотишдир.
Суд-ҳуқуқ соҳасида фаолият юритаётган инсонлар виждонан ва ҳалол ишламаса, тизимнинг ўзи бундай инсонларни соҳадан чиқариб ташлайди. Ҳуқуқ соҳасида ишлайдиган ходимларни уйғонишга ва қонунларни яхши ўрганишга чақириб қоламиз», - деди Светлана Ортиқова.
Мавзуга оид
12:49 / 16.12.2024
Kun.uz танқидидан сўнг: Янгийўл судясининг шубҳали ҳукмига прокуратура протест киритди
18:14 / 11.12.2024
Конституциявий суд прокурорларнинг иккита ваколатини бекор қилишга чақирди
15:14 / 02.12.2024
Миробод прокурори электр энергиясини тежаш бўйича рейд ўтказди. Тармоқ соатига 19 980 сўмлик юкламадан халос қилинган
08:50 / 19.11.2024