Иқтисодиёт | 20:59 / 24.02.2020
5431
1 дақиқада ўқилади

PepsiCo Хитойнинг онлайн-ритейлерини 705 млн долларга сотиб олишга келишди

АҚШнинг PepsiCo компанияси Хитойнинг снеклар сотувчи онлайн-ритейлерини сотиб олишга келишиб олди. Ритейлерни харид қилиш қиймати 705 млн долларни ташкил қилади.

Фото: Shutterstock

Бу ҳақда PepsiCo матбуот хизмати маълум қилди.

АҚШ компанияси Haoxiangni Health Food Co. компаниясидан Haomusi Food Co., Ltd. (Be & Cheery) ритейлерини сотиб олади. Ушбу келишув Haoxiangni компанияси акциядорлари ва мутасадди идоралар томонидан маъқулланиши керак.  
    
PepsiCo’да таъкидланишича, компания Хитой бозорида қарийб 40 йилдан бери ишлаб келади ва ушбу битим эвазига озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқариш соҳасида етакчи ўринларни эгаллашни мўлжалламоқда. 

Be & Cheery компанияси ёнғоқлар, қуритилган мевалар, гўштли снеклар, нон ва қандолат маҳсулотлари сотиш билан шуғулланади.

PepsiCo айни вақтда Pepsi, 7up, Mirinda, Lay's, Cheetos, Doritos ва яна бир қатор бошқа брендларга эгалик қилади.

Мавзуга оид