Ўзбекистон | 19:12 / 25.02.2020
3591
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британия тажрибасини ўрганган матбуот котибларига сертификатлар топширилди

Тадбирда Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тимоти Торлот, АОКА масъул ходимлари ҳамда юзга яқин ташкилот ва идораларнинг ахборот хизмати раҳбарлари иштирок этди.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Буюк Британия ҳукумати вакиллари ҳамда Ўзбекистондаги вазирлик ва идоралар ахборот хизматлари раҳбарлари учун коммуникацияларни режалаштириш ва ОАВ билан ишлаш бўйича ўтказилган семинар тингловчиларига сертификатлар топширилди.

Тадбирда Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тимоти Торлот, АОКА масъул ходимлари ҳамда юзга яқин ташкилот ва идораларнинг ахборот хизмати раҳбарлари иштирок этди.

«Очиғини айтганда, АОКА ташкил этилгунга қадар ахборот майдонида давлат органлари ва ташкилотларининг улуши ниҳоятда кам эди. Эълон қилинаётган танқидий материалларга расмий муносабатлар 10-15 фоиз атрофида эди. Бугунги кунда эса ахборот хизматларининг фаолияти кучайганлиги боис танқидий материалларнинг 86 фоизига ўз вақтида расмий муносабат билдириляпти. Бу борада эришилган ютуқларни ҳеч ким инкор эта олмайди»,— деди Дилшод Саиджанов.

Тадбирда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тимоти Торлот сўзга чиқди.

«Ўзбекистондаги фаолиятимда имзолаган энг биринчи ҳужжатларимдан бири — ўтган йилнинг сентябрь ойида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми бўлган эди. Бундан кўзланган мақсад — Агентлик билан ўзаро чуқур ҳамкорлик қилиш ва ҳамкорликни янги чўққиларга олиб чиқишдан иборат. Ахборот хизматларига ўтган беш ой давомида тақдим этилган маълумотлар, машғулотлар ва семинарлар Буюк Британиядаги 100 йиллар давомида амалга оширилган тадқиқотларнинг ҳосиласидир. Бу Ўзбекистон ва Буюк Британия ҳукумати ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан биридир. Биз ўз билимларимизни ўзбекистонлик мутахассислар билан ўртоқлашишдан бахтиёрмиз ва бу орқали юртингизда ахборот соҳасидаги ислоҳотларга ҳисса қўша олган бўлсак, бундан хурсандмиз», - деди элчи.

Семинарларда фаол иштирок этган 98 нафар ахборот хизмати раҳбарига сертификатлар топширилди. 

Мавзуга оид