Украина тарихидаги энг ёш бош вазир истеъфога кетказилди
Украина олий радаси бош вазир Алексей Гончарукнинг истеъфосини қабул қилди. 3 март куни Гончарук ўз ихтиёри билан истеъфога чиқишга ариза ёзганди.
Бу ҳақидаги қарор раданинг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинди. Йиғилишда чиқиш қилган Украина президенти Владимир Зеленский Гончарук ҳукумати “янги юзлар ҳукумати бўлгани, бироқ юзларнинг ўзи камлик қилиши, янги юраклар, янги миялар кераклигини айтган”. У ҳукуматни саноатнинг пасайиши, пенсиялар индексацияси йўқлиги учун танқид остига олган.
Таъкидланишича, Гончарук ортидан кўплаб вазирлар ҳам кетиши кутилмоқда.
Ҳозирча янги бош вазир номзоди бўйича бир тўхтамга келинмаган.
Гончарукнинг истеъфоси ҳақидаги маълумот Украина ОАВда февраль охирида пайдо бўлган. Унинг истеъфоси сабаблари орасида украиналикларнинг ҳукуматга ва шахсан бош вазирнинг ўзига ишончи пасайгани айтиб ўтилган.
35 ёшли Гончарук Украина тарихидаги энг ёш бош вазир бўлган эди. У аввалроқ ҳам истеъфога чиқишга ариза ёзганди, бироқ Зеленский уни қабул қилмаганди.
Гончарук бош вазир лавозимини 2019 йил августдан бери эгаллаб келаётганди. У январда интернетда унинг овозига ўхшаш одам Зеленский “иқтисодий жараёнлар ҳақида жуда содда тушунчага” эгалигини айтган аудиоёзув тарқалгач, истеъфога чиқишга қарор қилганди. Ўшанда Зеленский Гончарукни бўшатишдан бош тортиб, унга ва унинг ҳукуматига яна битта имконият беришга қарор қилган.
Мавзуга оид
15:31
Япония РФ активлари ҳисобидан Украинага 3 млрд доллар беради
14:45 / 26.12.2024
Захарова: Украина мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас
11:53 / 26.12.2024
Зеленский Украинанинг Германиядаги элчисини алмаштиришга қарор қилди
08:05 / 26.12.2024