Евроиттифоқ ҳукумати Шенген ҳудудига киришни тақиқлайди
Коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли Евроиттифоқ ҳукумати Шенген ҳудудига киришни тақиқлашни режалаштирмоқда.
Financial Times нашри манбаларининг маълумот беришича, тақиқ тўғрисида 16 март куни кечқурун эълон қилиниши мумкин.
Ушбу мавзу Франция президенти Эмманюэл Макрон, ГФР канцлери Ангела Меркель, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ва Европа кенгаши раиси Шарль Мишель ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда муҳокама қилингани айтилмоқда.
Қайд этилишича, чегарадан учинчи давлатлар фуқаролари ўта олмайди. Шу билан бирга, Шенген ҳудудига кирмайдиган давлатларга ушбу тақиққа қўшилиш тафлиф этилган. Гап Болгария, Ирландия, Кипр, Руминия ва Хорватия ҳақида бормоқда.
Буюк Британиянинг мақоми ҳозирча номаълум, чунки ҳозирда унинг ЕИ таркибидан чиқиш жараёни кетмоқда.
Тақиқ ЕИ фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда соғлиқни сақлаш ва транспорт каби муҳим соҳаларга тааллуқли бўлмайди.
Мавзуга оид
14:32 / 20.12.2024
Евроиттифоқ Киевга қўшимча 30 млрд евро ажратмоқчи
12:37 / 29.11.2024
«Сиз Россияга хизмат қиласизми ёки Гуржистонга?» — президент Тбилисидаги намойишларга қўшилди
08:35 / 12.11.2024
Евроиттифоқ Россиянинг соядаги флотига қарши санкциялар тайёрламоқда
12:50 / 02.11.2024