«Сиз Россияга хизмат қиласизми ёки Гуржистонга?» — президент Тбилисидаги намойишларга қўшилди
Гуржистонда Евроиттифоққа қўшилиш бўйича музокаралар тўхтатилишига қарши намойишлар бўлмоқда.
Гуржистон бош вазири Ираклий Кобахидзе 28 ноябр куни мамлакат 2028 йил охирига қадар Евроиттифоққа аъзо бўлиш бўйича музокаралардан бош тортишини эълон қилди. Шундан кейин Тбилиси марказида бир неча минг киши тўпланди. Норозилик акцияси иштирокчилари ва полиция ўртасида бир неча тўқнашув бўлиб ўтди.
Шу куни кечқурун Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили ҳам Тбилисидаги Озодлик майдонига йиғилган намойишчиларга қўшилди. У «ноқонуний ҳукумат ўз халқига уруш эълон қилгани»ни айтган. Paper Kartuli телеграм-канали ёзишича, акцияга келган Зурабишвили махсус топшириқли бўлинма жангчиларига шундай деган: «Сиз Россияга хизмат қиласизми ёки Гуржистонга? Кимга қасамёд қилгансан. Жавоб мени қизиқтиради. Сиз президентга жавоб қайтармайсизми? Сен келажакни ўйламайсанми? Мамлакатни ҳам, болаларни ҳам?»
Норозилик акцияси тарқатилган, полиция намойишчиларга қарши сувпуркагич (водомёт) ва кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаган. Гуржистон ИИВ маълумотига кўра, намойиш давомида 43 киши қўлга олинган. Улар полиция ходимлари талабига бўйсунмаслик ва майда безориликда айбланмоқда.
Мавзуга оид
19:23 / 22.12.2024
Гуржистон бош вазири Кобахидзе президент Зурабишвилига жиноий жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилди
13:47 / 21.12.2024
Еврокенгаш бош котиби: Тбилиси ташқи таъсирга оид қонунни ўзгартиришга ваъда берди
20:54 / 20.12.2024
Еврокомиссия Гуржистон дипломатлари ва амалдорларини визасиз режимдан маҳрум қилиш таклифини илгари сурди
15:32 / 20.12.2024