Жаҳон | 21:10 / 09.04.2020
28802
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг яхши автомобили эълон қилинди 

World Car of the Year-2020 (Йилнинг жаҳон автомобили 2020) танлови ғолиби эълон қилинди. Шунингдек, танловнинг йил спорткари, энг яхши дизайн ва премиал автомобил йўналишларидаги ғолиблари аниқланди.

Kia Telluride / Photo: Getty Images

Мутахассислар World Car of the Year-2020 танловига якун ясашди. Танловнинг бош мукофотини 2019 йил бошида чиқарилган Kia Telluride кроссовери қўлга киритди. 

Унга Mazda CX-30 ва Mazda3 моделлари рақобатчилик қилган.

“Йил шаҳар автомобили” йўналишида Kia Soul EV электрокари ғолиб бўлган, энг яхши дизайн учун мукофот Mazda3’га топширилган.

Porsche Taycan бирваракай иккита – “Йил спорткари” ва “Йил премиал автомобили” йўналишларида ғолиб деб топилган.

Танлов ғолиблари 10 апрелда бошланиши керак бўлган Нью-Йорк автосалонида эълон қилиниши керак эди, бироқ автомобил кўргазмаси коронавирус пандемияси сабабли август охирига қолдирилди.

Мавзуга оид