Ўзбекистон | 14:33 / 20.04.2020
32550
1 дақиқада ўқилади

Янги ташкил этилган Тупроққалъа туманига ҳоким тайинланди

Хоразм вилоятида янги ташкил этилган Тупроққалъа тумани раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

Салаев Алишер Рўзметович

20 апрель куни Халқ депутатлари Тупроққалъа тумани кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўрилди. 2018 йил 1 декабрдан Гурлан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Салаев Алишер Рўзметович Тупроққалъа тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
 
Шунингдек, Гайбиев Султанбай Мухамаджанович туман прокурори, Аллаберганов Ихтиёр Бахтиёрович туман ички ишлар бўлими бошлиғи, Султанов Иномжон Икромович туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов ва Тупроққалъа туманини ташкил этиш бўйича Республика ишчи гуруҳи аъзолари қатнашди.

Мавзуга оид