Ўзбекистон | 14:09 / 21.04.2020
12714
2 дақиқада ўқилади

Онлайн аукцион орқали 1 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Савдолар натижасида битимларнинг 24,1 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 50,9 фоизи иккинчи ва 24,9 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли 

2020 йилнинг 13-19 апрель кунлари “ЎзРТХБ” АЖда 1,08 трлн сўмлик битимлар тузилди, бу аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 33 фоизга кўп. 

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 27 фоизга ўсиб, 386,0 млрд сўмни ташкил этди.

Биржа савдоларининг ҳажми ўтган ҳафтага нисбатан 33 фоизга ошиб, 749,9 млрд сўмдан 1 трлн сўмгача етди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 3,7 млн. АҚШ долларни ташкил этди. Экспорт таркибида полимер маҳсулотларининг улуши 38 фоиз, суюлтирилган газ 30 фоиз, ўсимлик ёғи 24 фоиз ва бошқа маҳсулотларнинг улуши 8 фоизни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 29,8 млрд сўмни ташкил этди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 31 фоизга кўп.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 52,2 млрд сўмни ташкил этиб, 19 фоизга ўсди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 18 фоизга ошиб, 10,3 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 497 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 1,0 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 24,1 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 50,9 фоизи иккинчи ва 24,9 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Мавзуга оид