Ўзбекистон | 15:31 / 24.04.2020
19353
1 дақиқада ўқилади

Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди

Беҳзод Норматов энергетика вазирининг ўринбосари лавозимида иш бошлади.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 23 апрелдаги 4693-сонли қарори билан Беҳзод Раҳматуллаевич Норматов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, Беҳзод Норматов бунга қадар Энергетика вазирлигининг Геология, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Қайд этилишича, ундан аввал Б. Норматов "Андижоннефт" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган. 

Маълумот учун, энергетика вазири Алишер Султоновнинг шу вақтга қадар уч нафар ўринбосари бор эди. Булар - Жўрабек Мирзамаҳмудов, Шерзод Хўжаев ва Умиджон Исроилов.

Мавзуга оид