Ўзбекистон | 14:25 / 26.04.2020
23734
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 240 мингдан ортиқ киши коронавирус учун тест қилинди

25 апрель куни Ўзбекистонда мавжуд вирусологик лабораторияларда 8579та коронавирус тести ўтказилди, шу вақтга қадар 242536 киши тест қилинган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари Баҳром Алматов АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Ўзбекистонда коронавирус пандемияси билан боғлиқ қўшимча маълумотлар берди. Маълум қилинишича, республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда ўтган куни 8579та, шу вақтга қадар 242536та коронавирус тести ўтказилган.

Бугунги кунда эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 81079 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.

Уй шароитида 62825 нафар, стационар шароитда эса 18254 киши карантинга олинган.

Шу вақтга қадар 207336 нафар (уй шароитида 174441 нафар, стационар шароитида 32895 нафар) фуқаролар карантиндан чиқарилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, энг кўп касалланиш ҳолатлари қайд этилган ҳудудлар (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари - 585), Бухоро (394), Хоразм (220) ва Наманган (183) вилоятлари бўлиб қолмоқда. Шу билан биргаликда, Бухорода 210 (53 фоиз), Хоразмда 61 (28 фоиз), Наманганда 57 (31 фоиз) бемор соғайган.

Ўз навбатида, Навоий (2), Жиззах (3) ва Қашқадарё (6) вилоятларида энг кам зарарланиш ҳолатлари қайд этилган. Ҳозиргача Навоийда 1 киши (50 фоиз), Жиззахда 1 киши (33 фоиз), Қашқадарёда 4 киши (67 фоиз) тузалган.

Мавзуга оид