Жамият | 15:39 / 28.04.2020
14595
1 дақиқада ўқилади

Санъаткорлар «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига 7 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ўтказиб бергани маълум қилинди

Халқимизнинг яхши кунидан фойдаланиб, халқнинг пулидан бойиган санъаткорлар бугунги оғир вазиятда ҳомийлик қилишдан қочмоқдами?

28 апрел куни АОКА штабидаги брифингда Маданият вазирлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаева шу мазмундаги савол бўйича маълумот берди.

«Ҳудудий бошқармалар, республика ташкилотларида меҳнат қилаётган санъаткорлар, театр актёрлари, шу билан бирга, давлат театрлари томонидан «Меҳр шафқат ва саломатлик» фондига шу кунгача жами 7 млрд 112 млн сўм маблағ йўналтирилди.

Шу билан бирга, «Фармпластҳолдинг» МЧЖ ва Маданият вазирлиги ҳамкорлигида 2 млрд сўм қийматига тенг бўлган дори-дармон воситалари фондга тақдим этилди», дея Мавлуда Асқархўжаеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид