Жамият | 10:49 / 07.05.2020
4943
1 дақиқада ўқилади

Май ойи «Браконьерликка қарши кураш ойи» деб эълон қилинди

Инспекторлар республиканинг барча ҳудудлари бўйлаб ноқонуний ов ва балиқ овлаш билан шуғулланадиган қонунбузарларга ҳамда ўсимлик дунёсидан ноқонуний фойдаланадиган, дарахт ва буталарни рухсатсиз кесадиган ҳуқуқбузарларга қарши кураш олиб борадилар.

Фото: sb.by

Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан Давлат экология қўмитаси тизимида 2020 йилнинг май ойи «Браконьерликка қарши кураш ойи» деб эълон қилинди.

Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, жуда кўплаб муаммолар браконьерликнинг орқасидан келиб чиқмоқда, ҳаттоки, коронавирус эпидемиясининг келиб чиқиши ёввойи ҳайвонларни тартибсиз овлаш ва уларни истеъмол қилиш билан боғлиқлиги тахмин қилинмоқда.

«Браконьерликка қарши кураш ойи» давомида қўмита тизимидаги инспекторлар республиканинг барча ҳудудлари бўйлаб, ноқонуний ов ва балиқ овлаш билан шуғулланадиган қонунбузарларга ва ўсимлик дунёсидан ноқонуний фойдаланадиган, дарахт ва буталарнинг рухсатсиз кесадиган ҳуқуқбузарларга қарши кескин кураш олиб борадилар.

Мавзуга оид