Жамият | 14:39 / 07.05.2020
50759
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда 3 кишининг ҳаётига зомин бўлган ЙТҲ содир бўлди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

2020 йилнинг 5 май куни соат 23:30да 31 ёшли Р.М. бошқарувида бўлган Matiz русумли автомашинасида Сайхунобод тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомашина бошқарувини йўқотган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у йўл бўйидаги П-12 каналига ағдарилиб кетиб йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.

Натижада, автомашина ҳайдовчиси Р.М. автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаролар 30 ёшли А.Д. ва 22 ёшли Р.М. (аёл) ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид