Ўзбекистон | 11:47 / 11.05.2020
6492
2 дақиқада ўқилади

Жиноят-процессуал кодексига ўзгартишлар киритилмоқда

Ҳимоячидан воз кечиш жараёни мажбурий тартибда видеоёзув орқали қайд этилиши назарда тутилмоқда.

Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Қонун билан ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, тинтув, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти, шахсни ушлаш, ҳимоячидан воз кечиш, шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва бошқа жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсга нисбатан қўлланиладиган процессуал ҳаракатларни видеоёзув орқали қайд этиш шартлиги белгиланмоқда.

Ҳимоячидан воз кечиш жараёни мажбурий тартибда видеоёзув орқали қайд этилиши назарда тутилмоқда.

Видеоёзув материаллари баённомага илова қилинади. Шу билан бирга, ҳимоячининг ҳимоя остидаги шахс билан холи учрашишининг видеоёзув орқали қайд этилишига йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Қонуннинг қабул қилиниши жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоя қилишини мустаҳкамлайди.

Мавзуга оид